my5
Sevimli

ИИВ: Тошкентда юз берган ёнғин бир неча хонадонга зарар етказди

ЖАМИЯТ 26.05.2014, 09:28
ИИВ: Тошкентда юз берган ёнғин бир неча хонадонга зарар етказди

24 май куни соат 11.10 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг Хамид Олимжон майдонида жойлашган 16 қаватли 10 “А” уйнинг юқори қаватидаги 3 та хонадонда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

“Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги хизмати жанговор экипажи томонидан тегишли чоралар кўрилган бўлиб, ёнғин ўз вақтида бартараф этилган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Ёнғин оқибатида хонадон балконларининг ички қисмига ва уй жиҳозларига зарар етган. Ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар қиймати аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси