my5
Sevimli

Ўзбекистон миллицияси Қирғизистон фуқаросини гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олди

ЖАМИЯТ 26.05.2014, 10:24
Ўзбекистон миллицияси Қирғизистон фуқаросини гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олди

23 май куни “Шарқ” блок-постида ЙПХ ходимлари томонидан «Тайота-Лэндкруйзер» русумли қирғиз давлат рақами билан автомобил ушланди.

Автомобилни Қирғизистон фуқароси Дзхалилов Абдуманноп бошқарган. Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг кўрсатган огоҳлиги сабабли автомашина салонидан целлофан пакетга ўралган “гашиш” моддаси топилди.

Манбанинг маълумотларига кўра, мазкур гиёҳвандлик моддалари юртимизга контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Дзхалилова А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246 модданинг 2 қисми билан тергов иши очилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси