Sevimli

Саакашвили Украина президентининг маслаҳатчиси бўлиши мумкин

ДУНЁ 26.05.2014, 14:58
Саакашвили Украина президентининг маслаҳатчиси бўлиши мумкин

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ва Грузия иқтисодиёт собиқ вазири Каха Дендукидзе Петр Порошенконинг таркибида (сайловда ғолиб чиқса) президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаши мумкин. 

Бу ҳақда душанба куни Удар партияси етакчиси ва Киев мэри сайловида ғалаба қозонган Виталий Кличко маҳаллий телевидение орқали  маълум қилди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги. 

"Мен Саакашвили билан суҳбатлашдим, у ўз хизматларини таклиф қилди. Улар ўз ёрдамларини бера олишларига ишонаман",-дейди  Кличко.

Эслатиб ўтамиз, Украина марказий сайлов комиссиясининг хабар қилишича, айни дамда Украинадаги президентлик сайловларида миллиардер Петр Порошенко пешқадамлик қилмоқда.    

Шарҳлар