Sevimli

Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 26.05.2014, 16:28
Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида йўловчи поезд товар поезди билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, бу ҳақда Firstpost нашри хабар бермоқда. 

Ҳиндистон темирйўл раиси Амрендр Саингернинг сўзларига кўра, 100 га яқин киши жароҳатланган. Тўқнашувдан сўнг йўловчи поездининг 6 та вагони рельсдан чиқиб кетган.  
Полиция ушбу ҳалокат жойига яқин бўлган станция бошлиғига қидирув эълон қилди.  Маълум бўлишича, у ҳалокат ҳақидаги хабарни эшитиб, қочиб кетган. 

Бу Ҳиндистондаги бир ой ичидаги учинчи темир йўл ҳалокатидир. Май бошида Уттар-Прадешда поезд енгил автомобил билан тўқнашиш оқибатида 19 киши ҳалок бўлган. Май ўрталарида Мумбайда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши 10 кишига тан жароҳат етказган.  

Шарҳлар