Sevimli

Нигерияда ўғирланган қизлар қаерда эканлиги аниқланди

ДУНЁ 27.05.2014, 10:10
Нигерияда ўғирланган қизлар қаерда эканлиги аниқланди

Нигерия мудофаа штаби раҳбари Алекс Бадех душанба куни ўғирланган 200 нафардан ортиқ қиз қаерда эканлиги маълум бўлгани ҳақида маълумот берди, деб ёзади Франс Пресс нашри.

“Биз қизларни қаерда сақланаётганлиги ҳақида хабарга эгамиз. Аммо, сизларга буни айта олмаймиз”,-дейди Бадех. Рейтер ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳарбийлар қизларни озод қилиш учун куч ишлатишмайди. 

2014 йилнинг апрел ойида “Боко Харам” террористик гуруҳи 270 нафар мактаб ўқувчи қизларини ўғирлаб кетишган эди. Террористик гуруҳ етакчиси қизларни қўлга олинган барча жангариларга алмашишни таклиф қилди, бироқ Нигерия ҳукумати ушбу таклифни рад этди. 

Аввалроқ АҚШ ҳукумати ўғирланган мактаб қизларини излашга ёрдам бериш мақсадида бир гуруҳ ҳарбийларни юборган эди.  

Шарҳлар