Sevimli

Украина МСК: президент сайловларининг иккинчи тури бўлмайди

ДУНЁ 27.05.2014, 10:57
Украина МСК: президент сайловларининг иккинчи тури бўлмайди

Украинада президент сайловларининг иккинчи тури ўтказилмайди, бу ҳақда Украина марказий сайлов коммисияси (МСК) раҳбари Михаил Охендовский хабар қилди. 

МСК маълумотларига кўра, миллиардер Петр Порошенко 54,04 фоиз овоз билан Украина президентлик сайловларида ғолиб чиқди. Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко эса 13,13 фоиз овоз тўплаган.  

Сайлов натижалари билан Петр Порошенкони Европарламент раиси Мартин Шульц табриклади. У мамлакатдаги қийин аҳволда Украинанинг қонуний президенти сайланганидан қониққани ва ушбу президентлик сайловлари барча жаҳон стандартларига жавоб беришини айтиб ўтди.

РИА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина янги президентининг инаугурация маросими 8-10 июнь кунлари ўтказилиши мумкин.

Петр Порошенко Forbes журнали талқини бўйича Украинанинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 7-ўринда туради.  Жаҳонга машҳур “Рошен” ширинликлар компанияси айнан Порошенкога тегишли. 

Шарҳлар