Sevimli

Дунёдаги энг оғир мексикалик вафот этди

ДУНЁ 27.05.2014, 12:22
Дунёдаги энг оғир мексикалик вафот этди

2007 йилда дунёнинг энг оғир кишиси деб топилган мексикалик Мануэл Урибе 26 май, душанба куни 48 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар бермоқда. 

Урибе Монтеррей  шаҳридаги шифохонада вафот этди. У ерга бемор махсус кранлар ёрдамида етказилган. Ҳозирча шифокорлар ўлим сабабини айтишмади. Аммо, мексикалик юрак ва жигар органларида оғриқ ҳис қилаётган эди.

Урибе 2001 йил 597 кг вазн йиғиб, ҳаракатланмай қолган, 2007 йил эса унинг оғирлиги 560 кг эди.

Шифокорларнинг махсус пархези ёрдамида у 2008 йилда 360 кг оғирликка эга бўлди. Ўлим пайтида эса унинг оғирлиги 394 кг.ни ташкил қилди.

Ҳозирги кунда дунёнинг энг оғир кишиси Саудия Арабистони фуқароси Холид бин Мохсин Шаари. Унинг вазни 610 килограммга тенг.

Шарҳлар