Sevimli

Эчки ва эшакнинг дўстлиги ҳақида ҳаётий лавҳа суратга олинди(ВИДЕО)

ДУНЁ 27.05.2014, 16:08
Эчки ва эшакнинг дўстлиги ҳақида ҳаётий лавҳа суратга олинди(ВИДЕО)

Мистер К. лақабли эчки ва Мармелад лақабли эшак дўстлиги эртакларни эслатди. 

Бу икки иноқ дўстни ажратишганидан сўнг эчки деярли бир ҳафта ҳеч нарса емади. Аммо, Мармелад қайтарилиши билан Мистер К. дарҳол оёққа туриб кетди. 

Animal Place фермаси ходимлари ушбу эчки ҳамда эшакнинг дўстлиги ҳақида қисқа фильм суратга олишди. Қуйида тақдим этилган видеода Мистер К.нинг 6 кун кайфиятсиз, овқатланмай ўтириши ва эшак қайтиши билан оёққа туриб, унинг ёнига бориши тасвирга олинган. 

"Ўша вақтнинг ўзидаёқ Мистер К.га иштаҳа қайтди. Ушбу воқеа ҳайвонларнинг ҳам дўстлик муносабатига эгаликларини исботлайди",-дейди ферма ходими.

Шарҳлар