Sevimli

Корея клиникасида юз берган ёнғин 21 кишининг умрига зомин бўлди

ДУНЁ 28.05.2014, 10:31
Корея клиникасида юз берган ёнғин 21 кишининг умрига зомин бўлди

Жанубий Кореянинг Чансон шаҳридаги клиникада юз берган ёнғин оқибатида 21 киши ҳалок бўлди яна 7 киши газдан заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.

Ўт ўчирувчилар ярим соат давомида ёнғин билан курашишди. Биринчи ва иккинчи қаватдаги беморлар омон қолишди. Ҳалок бўлганларнинг аксариятини 70 – 80 ёшдаги қариялардир. Уларнинг кўплари инсульт ва бошқа оғир касалликларга чалинган, ўзи ҳаракатлана олмайдиганлар бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар ҳамшира ҳам бор.

Шарҳлар