my5
Sevimli

Тошкентда 9 ойлик қизалоқ 5-қаватдан тушиб кетди

ЖАМИЯТ 28.05.2014, 11:41
Тошкентда 9 ойлик қизалоқ 5-қаватдан тушиб кетди

27 май куни Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида бахтсиз ҳодиса юз берди.

5 қаватли уйнинг балконидан тўққиз ойлик бола йиқилиб тушди, дея хабар бермоқда uz24.uz сайти.

Даҳада яшовчиларнинг айтишларича, бу воқеа эрта тонгда содир бўлган. Бу пайтда ота-она ўз қизлари билан уйнинг балкон қисмидаги очиқ деразани олдида ухлаб ётган бўлишган.

Нашрнинг ёзишича, чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси