Sevimli

Йўқолган Boeing’да ёқилғи тугаб қолган бўлиши мумкин

ДУНЁ 28.05.2014, 15:14
Йўқолган Boeing’да ёқилғи тугаб қолган бўлиши мумкин

Австралия транспорт хавфсизлиги агентлигининг экспертлари сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга асосланиб, Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли йўқолган самолётнинг ёқилғиси тугаб, Ҳинд океанига қулаган бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

Ушбу маълумотларга кўра, самолёт билан алоқа йўқолмасидан аввал лайнердан ҳар соат келиши керак бўлган овозли сигналлар доимий келмаган. Бу эса Boeing электр тизимида ёқилғи етишмаслиги сабабли бир неча бор узилишлар бўлганини таҳмин қилиш имконини беради, дея ёзади ИТАР-ТАСС.

Ҳинд океанидаги қидирув зонасидан Австралиянинг Петр портидан Кокос оролларигача бўлган М641 маршрути  ўтган. Экспертлар учувчилар ҳушсиз ҳолатда бўлишганида, самолёт автопилот ёрдамида ушбу йўналиш бўйлаб парвоз қилган деб таҳмин қилишмоқда.

Аввалига самолётнинг техник ҳолат ҳақида маълумот бериб турувчи алоқа тизими ишдан чиққан. Шундан сўнг,аниқловчи сигнални узатувчи радиомаяк ўчган. Шунга қарамай самолёт бошқа сигналларни узатишда давом этган.Сунъий йўлдош лайнернинг радардан йўқолишидан 7 соат ўтиб, навбатдаги сигнални ушлади. Аммо, унинг қаердан эканлигини аниқланмади.  

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Boeing бортида 14 мамлакатдан 239 йўловчи бўлган.  Самолётни топиш учун амалга оширилган барча қидирув ишлари ҳозирча ҳеч қандай натижа бермади. 

Шарҳлар