Sevimli

Сноуден махфий агент бўлганини таъкидламоқда

ДУНЁ 28.05.2014, 16:26
Сноуден махфий агент бўлганини таъкидламоқда

Эдвард Сноуден АҚШ ҳукуматининг  уни тизим администратори бўлгани тўғрисидаги хабарини рад этмоқда. Сноуден ўзини разведкачи бўлганини айтмоқда. Бу ҳақда Вести.Ру нашри хабар бермоқда. 

“Мени жосус бўлишга ўргатишган. Мен бошқа исм билан чет элда истиқомад қилар эдим ва ишлардим”,- деди Сноуден NBC каналига берган интервьюсида. Бу унинг АҚШ компанияларига берган илк интервьюси бўлди. 

АҚШ махсус хизматнинг фуқароларни кузатиш тўғрисидаги ҳужжатларни чоп этилганидан сўнг АҚШ ҳукумати Эдвард Сноуденни тизим администатори лавозимида ишлагини маълум қилишди. Мамлакат президенти Барак Обама эса 29 ёшли хакерни қўлга олиш учун қирувчи самолётларни ҳавога кўтаришни режалаштирмаганини айтган. 

Эдвард Сноуден эса АҚШ ҳукумати учун марказий разведка бошқармаси ва миллий хавфсизлик агентлиги ходими сифатида юқори даражадаги вазифаларни бажарганини таъкидламоқда. 

Шунингдек, Сноуден Мудофаа вазирлиги бошқармаси қошидаги разведка академиясида маърузалар ўтказганини айтмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматининг кузатув дастурлари ҳақидаги махфий ҳужжатларни ОАВ вакилларига топширган. Ўтган йили Сноуден Россиядан сиёсий бошпана олган эди. Ватанида унга қарши махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун жиноий иш қўзғатилган ва у узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шарҳлар