Sevimli

«Манчестер Юнайтед» хўжайини Малкольм Глейзер вафот этди

ДУНЁ 29.05.2014, 09:32
«Манчестер Юнайтед» хўжайини Малкольм Глейзер вафот этди

«Манчестер Юнайтед» клуби хўжайини Малкольм Глейзер 86 ёшида бу дунёни тарк этди. Бу ҳақда Sports.ru нашри хабар бермоқда.

Глейзер уч кун олдин 86 ёшга тўлганди.

Глейзер – америкалик бизнесмен. 1995 йилдан буён АҚШнинг «Тампа-Бэй» клубига хўжайинлик қиларди, 2005 йил «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олганди. Шундан сўнг МЮ 5 бор премьер-лигада ғолиб бўлган ва бир бор ЕЧЛ соҳибига айланган. 2013 йилнинг март ойи ҳолатига кўра унинг бойлиги 4,5 миллиард долларга баҳоланганди.

Шарҳлар