Sevimli

Қидирув ҳудудидан тутилган сигналлар йўқолган Boeing'га тегишли бўлмаган

ДУНЁ 29.05.2014, 11:02
Қидирув ҳудудидан тутилган сигналлар йўқолган Boeing'га тегишли бўлмаган

Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли март ойида йўқолган лайнернинг қидирув ҳудудида тутилган сув ости сигналлари Boeing 777’га тегишли бўлмаган. Бу ҳақда сув ости техникаси бўйича АҚШ ҳарбий денгиз кучлари директори Майкл Динга асосланиб CNN телеканали хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра,  қидирув ишларида иштирок этган мамлакат аъзолари Bluefin 21 аппарати ёрдамида 514 квадрат км океан тубини кўздан кечиргач ушбу қарорга келишган. 

“Биз сигналлар кемадан ёки масофадан бошқариладиган Towed Pinger Locator сув ости аппаратидан келганини таҳмин қиляпмиз”, - деди Майкл Дин.

Шунингдек, у агарда сигналлар йўқолган лайнернинг “қора қутиси”га тегишли бўлганида қидирув иштирокчилари уни топган бўлишларини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Малайзия бош вазири ва Malaysia Airlines авиакомпанияси самолёти ҳалокатга учрагани ва унинг бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлганини маълум қилган эди. 

Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт 8 март куни парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Лайнер бортида 227 нафар йўловчи ҳамда 12 экипаж аъзоси бўлган. 

Шарҳлар