Sevimli

Кличко Киев мэри этиб тайинланди

ДУНЁ 30.05.2014, 10:12
Кличко Киев мэри этиб тайинланди

Киев мэри сайловида  56 фоиз овоз тўплаган “УДАР” фракцияси етакчиси Виталий Кличко ғалаба қозонди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда. 

“Киевнинг янги бошлиғи бор, у ҳамкасбимиз Виталий Кличко”, - дея эълон қилди парламент йиғилишида президент вазифасини бажарувчи Александр Турчинов.  

Шунингдек, Украина марказий сайлов коммисияси президентлик сайловлари барча овоз бериш участкаларининг протоколларини ҳисоблаб чиқди.

25 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловида энг кўп овозни Пётр Порошенко тўплади.  
“Электрон протоколлар 100 фоиз кўриб чиқилганидан сўнг,  54,7 фоиз натижа билан Пётр Алексеевич Порошенко ғалаба қозонди”, - дея маълум қилди Александр Турчинов.

 

Шарҳлар