Sevimli

Суд украиналик журналистга Брэд Питтнинг ёнига яқинлашишни тақиқлади

ДУНЁ 30.05.2014, 12:03
Суд украиналик журналистга Брэд Питтнинг ёнига яқинлашишни тақиқлади

 АҚШ суди украиналик журналист Виталий Седюкни актёр Брэд Питтга 5 кун давомида 155 метргача яқин келишини тақиқлади.  

Шунингдек,  шоумен бир ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни “Малефисента” фильми премьерасида украиналик журналист Виталий Седюк Брэд Питтга ҳужум қилган. Воқеа El Capitan кинотеатрининг қизил йўлакчасида содир бўлди.

Седюк тўсиқни кесиб ўтиб, Питтга ташланди. Актёр ўзини йўқотмади у журналистга нисбатан жавоб қайтарди. Шундан сўнг, қўриқчилар уни ушлаб олишган. Бир оз вақтдан сўнг, Седюк икки нафар полиция ходими назоратида олиб кетилди.

Шарҳлар