АсосийDunyo

Порошенко инаугурацияси 7 июнь куни бўлиб ўтади

Украинанинг янги президенти инаугурацияси 7 июнь куни ўтказилади. Бу ҳақда вақтинчалик президент лавозимини бажараётган Александр Турчинов маълум қилди.

"Биз Пётр Порошенко билан инаугурацияни 7 июнь куни ўтказишни келишиб олдик.  Сешанба куни мен маросимни ўтказиш санаси тўғрисидаги парламент қарорини қабул қилишни таклиф этаман", - дейди Турчинов. 

Шунингдек, Турчинов сешанба куни 25 майда Украинада ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайлови тўғрисидаги маълумотлар билан марказий сайлов комиссияси раҳбарияти чиқиш қилишини маълум қилди, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.   

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Украина Марказий сайлов комиссияси миллиардер Пётр Порошенкони 54,04 фоиз овоз билан Украина президентлик сайловларида ғолиб чиққанлиги ҳақида маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар