Sevimli

Йилнинг энг обрўли аёллари рўйҳати эълон қилинди

ДУНЁ 02.06.2014, 15:21
Йилнинг энг обрўли аёллари рўйҳати эълон қилинди

Forbes 10 маротаба дунёнинг 100 нафар энг обрўли аёлларини танлади.

Тўққизинчи маротаба мазкур рўйҳатга Германия канцлери 59 ёшли Ангела Меркель етакчилик қилди. АҚШ Федерал резерв тизимини 2014 йилда бошқарган Жанет Йеллен рўйҳатда илк бор қатнашиб, иккинчи поғонадан жой олди. Учликни Билл Гейтснинг рафиқаси Мелинда Гейтс ёпиб берди.

Рўйҳатни тузишда тўртта кўрсаткич инобатга олинди: маблағ, ОАВда тилга олиниши, нуфуз доираси ва соҳага таъсири. Юзликдан 9 нафар давлат раҳбари, 28 корпорация раҳбари, ўз фонд ва компаниясини ташкил этган 18 нафар аёл, 81 миллиард АҚШ доллардан кўп маблағга эга 13 нафар миллиардер аёл ўрин олди. 

Рўйҳатнинг энг кекса иштирокчиси 88 ёшли Буюк Британия қироличаси Елизавета бўлган бўлса (рўйҳатда №35), энг ёши — 28 ёшли америкалик қўшиқчи Леди Гага бўлди.

Саккиз нафар аёл рўйҳатга ўнинчи маротаба киришди. Булар Мелинда Гейтс, Кристин Лагард, Хиллари Клинтон ва Индра Нуйи, шунингдек Опра Уинфри, Эми Паскаль, Қиролича Елизавета II ҳамда Temasek ижрочи директори Хо Чинлардир.

Шарҳлар