my5

“Баркамол авлод – 2014”да Тошкент шаҳри жамоаси ғалаба қозонди

СПОРТ 02.06.2014, 20:59
3117
“Баркамол авлод – 2014”да Тошкент шаҳри жамоаси ғалаба қозонди

Наманган шаҳрида “Баркамол авлод – 2014” спорт ўйинларининг финал босқичи якунланди.

Жорий йилнинг 29 май куни катта байрам дастури билан бошланган “Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақалари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

31 май куни “Навбаҳор” марказий стадионида мазкур мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси энг қадрли ва юксак соврин – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод – 2014” спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ҳамда Президент совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган Наманган ва учинчи поғонадан жой олган Самарқанд вилоятлари жамоаларига Президент совғаси  –  “Дамас” автомобиллари топширилди.

Спортнинг 16 тури – баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо WTF, эркин ва юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадиий гимнастика бўйича беллашувларда 996 нафар йигит-қизлар иштирок этди. Кучли спортчилар ўз маҳоратини намойиш этиб,  652 олтин, кумуш ва бронза медаль учун баҳс олиб борди.

Мусиқа садолари остида “Баркамол авлод – 2014” спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни наманганлик ёш спортчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг навбатдаги финал мусобақасига мезбонлик қиладиган Жиззах вилояти вакилларига топширди.

“Баркамол авлод – 2014” спорт ўйинларининг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев  иштирок этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21