Диана Еникеева билан боғлиқ ҳодиса юзасидан холисона суриштирув ишлари олиб борилади ва холисона ҳуқуқий баҳо берилади, деб ваъда берилган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев томонидан Sputnik нашрига йўлланган расмий жавобда.
"Самарқанд ҳокимлиги номидан ва шахсан ўз номимдан вилоятимизнинг Каттақўрғон туманида юз берган ЙТҲда Диана Еникееванинг фожиали вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилишимга рухсат этинг. Ҳар бир инсон ҳаёти биз учун қадрли ва юз берган ҳодиса йўлларда хавфсизликни кучайтириш лозимлигидан далолат беради. Марҳуманинг оиласига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилади", — деб бошланади мактуб.