Му5
8

«Бунёдкор» бош мураббийи ўзгарди

СПОРТ 04.06.2014, 10:06
2457
«Бунёдкор»  бош мураббийи ўзгарди

Сергей Лушан “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов эътиборни миллий терма жамоага қаратгач, “Бунёдкор”ни вақтинча Александр Волков бошқарди.

3 июнь куни “Бунёдкор” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоа аъзоларига янги бош мураббий Сергей Лушан расман таништирилди.

Сергей Иванович “Бунёдкор” футбол клуби учун бегона эмас. У 2007-2008 йиллар давомида “қалдирғочлар” сафида ҳаракат қилган. 2009 йилдан бошлаб футбол мактабимизда ёш спортчилар билан ишлаб келаётганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz