my5

Ўзбекистон ФИФА рейтингида олти поғона пастлади

СПОРТ 05.06.2014, 14:52
3904
Ўзбекистон ФИФА рейтингида олти поғона пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон рейтингида 59-ўринда бормоқда. Апрель ойи натижаси (53-ўрин) билан таққослаганда, Ўзбекистон 6 поғонага пастлаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида бир ўрин пастлаб, ҳозирги вақтда қитъанинг тўртинчи жамоаси бўлиб турибди. Осиё қитъаси рейтингини Эрон (жаҳон рейтингида 43-ўринда) бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринларда, Япония (46), Жанубий Корея (57) жой олган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи “В” гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидан (жаҳонда 90, Осиёда 7) ташқари, Хитой (жаҳонда 103, Осиёда 12) ва Шимолий Корея (жаҳонда 146, Осиёда 23) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (жаҳонда 16-ўрин), Россия (19), Арманистон (38)дан сўнг тўртинчи ўринни банд этган.

Миллий терма жамоалар умумий рейтингида амалдаги жаҳон чемпиони – Испания етакчилик қилишда давом этмоқда. Кучли учликни Германия ва Бразилия терма жамоалари тўлдиришган. Жаҳон рейтингининг умумий рўйхати билан ФИФА расмий сайтида танишишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37