my5

Одил Аҳмедов «Краснодар»га ўтмоқда

СПОРТ 09.06.2014, 14:44
3129
Одил Аҳмедов «Краснодар»га ўтмоқда

Одил Аҳмедов фаолиятини Россиянинг "Краснодар" клубида давом эттириши кутилмоқда, дея ёзади Uff.uz сайти. 

Бу ҳақида россиялик таниқли журналист Юрий Розанов твиттердаги саҳифасида маълумот қолдирган. "Одил Аҳмедов "Краснодар"га ўтмоқда", - дея ёзади Розанов.

Эслатиб ўтамиз, "Краснодар" клуби аввал ҳам Одил Аҳмедовга бир неча бор қизиқиш билдирган эди. Аммо "Анжи" Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотишни истамаганди. Махачқалъаликлар қуйи лигага тушиб кетгач, легионерлар чеклови туфайли клуб Одил Аҳмедовни сотишга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов билан ЦСКА клуби ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21