Му5
8

Sony 2022 йилги ЖЧ билан боғлиқ можарони тергов қилишни талаб қилмоқда

СПОРТ 09.06.2014, 15:40
3168
Sony 2022 йилги ЖЧ билан боғлиқ можарони тергов қилишни талаб қилмоқда

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бош ҳомийси Sony компанияси Қатарнинг 2022 йилги жаҳон чемпионатини мезбонлигини коррупция йўли билан олган тўғрисидаги хабарлардан сўнг, ушбу иш юзасидан тергов олиб боришни талаб қилмоқда.    

Британиянинг Sunday Times газетаси хабарига кўра, Қатарни ЧЖ-2022 мезбонлигини қўллаб-қувватлаш учун футбол оламидаги амалдорлар 5 млн АҚШ доллари миқдорида пора олишган. 

ФИФА президенти ўринбосари Жим Бойс агарда коппурция билан боғлиқ шубҳалар ўз тасдиқини топса, қайта сайлов ўтказишни қўллашини маълум қилди. 

Қатар ташкилий қўмитаси қонунга хилоф ҳаракатлар қилганини рад этмоқда. 
Айрим маълумотларга кўра, 2018 йил (Россия) ва 2022 йилги (Қатар) жаҳон чемпионати мезбонларини танланишида ноҳақлик кузатилган деган таҳминлар юзасидан ФИФА ўзининг ички терговини бошлаб юборган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz