my5

Марказий банк раиси: Тижорат банкларига микроқарз беришга рухсат берилади

ИҚТИСОДИЁТ 30.03.2018, 13:38
2009
Марказий банк раиси: Тижорат банкларига микроқарз беришга рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида Марказий банкнинг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи бўйича маъруза қилган Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов шу каби масалаларга тўхталди.

М.Нурмуродовнинг қайд этишича, ўтган йилда пул-кредит сиёсати кучли инфляция босими сақланган, иқтисодиётда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган, шу жумладан валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти эркинлашаётган шароитда олиб борилди.

Марказий банк 2017 йил июнь ойида қайта молиялаштириш ставкасини 9 фоиздан 14 фоизга кўтарди ҳамда тижорат банкларининг капиталлашув ва ликвидлик даражасига қўйилган талабларни кучайтирди.

Валюта сиёсати ва бозорини эркинлаштириш бўйича кўрилган қатор чора-тадбирлар натижасида 2017 йил сентябрдан бошлаб валюта курсини бозор механизмлари асосида белгилаш жорий этилди. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта маблағларини сотиш, сотиб олиш ва тасарруф этишга қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Натижада хорижий валюта савдоси бир неча баравар ошиб, 2017 йил якуни бўйича бу кўрсаткич 7,3 миллиард долларни ташкил этди. Валюта айрбошлашдаги норасмий усулларга чек қўйилди.

Банкларнинг иқтисодиёт реал секторига йўналтирган кредит маблағлари қолдиқлари ҳажми 58 триллион сўмга ошди ва 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 110,6 триллион сўмга етди.

Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 16,1 триллион сўмлик кредитлар ажратилди. Бу эса 2016 йилга нисбатан 1,3 баравар кўпдир.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида 2017 йил давомида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 2016 йилга нисбатан 23,3 фоизга ошди ва 19,6 триллион сўмни ташкил этди, шу жумладан микрокредитлар 4 триллион сўмни ташкил этди.

Инфляция даражаси ўтган йилда 14,4 фоизни ташкил этди. Бироқ аҳоли ва тадбиркорларни нақт пул билан таъминлаш борасидаги носоғлом вазиятга барҳам берилди.

Банк тарифларини оптималлаштириш учун 63 хизмат бепул амалга оширилмоқда.

2018 йилда пул бозори янада такомиллаштирилади. Валюта бозорини эркинлаштиришга оид ишлар давом эттирилади. Валюта курси бозордаги талаб ва таклифга асосида шаклланади.

Валютани эркин тасарруф этиш учун халқаро конвертацион карталарни исталган жойда ишлатиш имконияти яратилади. Яъни карта эгаси валюта маблағини масофадан туриб бошқариши мумкин бўлади.

Ўзбекистонга келаётган туристларга қўшимча шарт-шароит яратиш мақсадида улар ўз карталари билан исталган савдо нуқтасидан савдо қилиш имконияти ҳам яратилади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун банк ва мижоз ўртаасидаги муносабатлар янада мақбуллаштирилади.

Янги хизмат турлари жорий этиш давом эттирилади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини банк хизматлари билан қамраб олиш учун 23 банк филиали, 93 минибанк ва яна кўплаб банк шохобчалари ташкил этилади. Қўшимча банкоматлар ўрнатилади.

Тижорат банкларига микроқарз беришга рухсат берилади. Кимга пул зарур бўлиб қолса, у банкка бориб қарз олиши мумкин бўлади. Албатта, унинг фоизи юқори бўлмаслигига ҳаракат қилинади. Ломбардлар томонидан қўйиладган фоизлар камайтирилади. Бир сўз билан айтганда, аҳоли елкасидаги юк енгиллашишига кўмаклашилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81