АсосийJamiyat

Андижонлик аёл 3 ёшли ўғли билан ўзига мос иш топа олмагач, боласини бўғиб ўлдирди

'Андижонлик аёл 3 ёшли ўғли билан ўзига мос иш топа олмагач, боласини бўғиб ўлдирди'ning rasmi

2 апрель куни Қўқон шаҳридаги Қўқон–Тошкент автобекати яқинидаги автокемпинг устахонасидан ўғил боланинг жасади топилган, деб хабар беради «Daryo» нашри. Фарғона вилояти прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, у 2015 йил 4 ноябрда туғилган Фирдавсбек Иброҳимжонов Иқболжон ўғли бўлган.

Аниқланишича, у ўз онаси 1995 йил 3 сентябрда туғилган, Андижон вилояти Қўрғотепа тумани Маъмуробод қишлоғи Намуна кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи Саидахон Тиллаволдиева Муроджон қизи томонидан бўғиб ўлдирилган. Олиб борилган тезкор тергов-қидирув ишлари натижасида қотил она Тошкент шаҳрида қўлга олинган.

Воқеа тафсилотига кўра, Саидахон Тиллаволдиева турмушидан ажрашиб, ота уйида яшай бошлаган. Жорий йилнинг 23 март куни эса оилавий низо туфайли 3 ёшли ўғли билан ота уйини тарк этиб, вақтинча ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига боради. Лекин фарзанди билан ўзига мос иш топа олмайди. 2 апрель куни у фарзанди Фирдавсни вақтинча қараб туриши учун таниши Ж.Уга қолдириш мақсадида Тошкентдан Учкўприк туманига келади. Таниши Ж.Уни топа олмагач, йўналишли автобусда Қўқон шаҳрига келиб, Қўқон–Тошкент автобекати ҳудудида ўғлини бўғиб ўлдиради ва ишлаш мақсадида яна Тошкент шаҳрига қайтади.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар