Ташкент +31° Thu 21:47
Долзарб мавзулар Фото

Усмонованинг "Сен ва мен учун" дастури энди вилоятларда. Қачон ва қаерда? Батафсил таништирамиз!

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Добавлено: 16.04.2018, 11:50

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг "Истиқлол" санъат саройида ўтган "Сен ва мен учун" деб номланган концерт дастурини тақдим этганидан хабарингиз бор...

Ушбу концертга ташриф буюролмаган мухлислар учун қулай имконият. Юлдуз Усмонова мазкур концерт дастурини вилоятлар бўйлаб тақдим этади.

Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, концерт дастури 12 июль Нукус шаҳридаги "Турон" ўйингоҳи, 13 июль Бухоро шаҳридаги "Бухоро арена" ўйингоҳи, 14 июль Навоий шаҳридаги "Ёшлик" ўйингоҳи, 15 июль Самарқанд шаҳридаги "Динамо" ўйингоҳи, 16 июль Қарши шаҳридаги "Насаф" ўйингоҳи, 17 июль Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" ўйингоҳи, 20 июль Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" ўйингоҳи, 21 июль Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳи, 22 июль Наманган шаҳридаги "Навбаҳор" ўйингоҳи, 23 июль Бекобод шаҳридаги "Металлург" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии