"Ниҳол" мукофоти совриндори Умидахон турмушга чиқяпти...
Хонанда сўнгги пайтларда севги-муҳаббат, тўй ва оила ҳақида кетма-кет, маъно- мазмунга бой расмларни ижтимоий тармоққа жойлаштираётганидан ҳам, бу янгиликни таҳмин қилиш қийин эмас эди.
Хуллас, бўлажак куёв ким экан, деб қизиқаётганларга жавобимиз тайёр! У ҳам санъатнинг одами.
Кўп йиллар хонанда Манзуранинг маъмури, ҳозир эса Нилуфар Усмонова, Жасур Умиров билан ҳамкорлик қилиб келаётган Жамшидбек! Куёв тўра шоу-бизнесда, нафақат, профессионал балки, самимий ва чиройли одоби билан ҳам ҳурматга сазовор бўлган.
Жамшид ва Умидахон аввалига дўстлашиб, сўнг бир-бирига кўнгил қўйишди. Аммо ҳеч кимга сир бой беришмаган. Тўғри-да, тўйдан олдин ноғора чалишнинг нима кераги бор?
Бугун эса уларнинг фотихаси бўлиб ўтди. Демак, тўйга ҳам яқин қолди!
Ҳозирча, ёшлар тўй санаси ҳақида аниқ гап айтишмаса-да, бу ҳодиса тез кунларда эканини энди биламиз. Ва ушбу қувончли кунлар билан уларга бахтни соғинамиз!