Долзарб мавзулар Фото

"Google" экспертлари "Windows 10 S"да хавфли нуқсон топди

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 24.04.2018, 14:30

“Google” компаниясининг хавфсизлик борасидаги мутахассислари “"Windows 10 S” операцион тизимида “ўрта оғирликда”ги нуқсонни аниқлаган.

Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида эълон қилинди, деб хабар берди ЎзА.

Қайд қилинганидек, "Windows 10 S "даги нуқсон хакерларга ўзбошимча код билан операцион тизимни бузиб киришга шароит яратиб бериши мумкинлиги ҳақида "Google" жорий йилнинг январь ойида ишлаб чиқарувчиларга ҳисобот жўнатган бўлган. Аммо, белгиланган муддат ичида ишлаб чиқарувчилар тизимдаги заифликни бартараф этмаган. Шундан сўнг "Google" экспертлари "Windows 10 S"даги нуқсонни оммага ошкор этишга мажбур бўлган.

Маълум бўлишича аниқланган заифлик фақат “Windows 10 S“га тегишли. Шу боисдан "Windows 10” фойдаланувчилари бундан хавотирланмаса ҳам бўлади.

Маълумот учун: “Windows 10 S“ "Windows 10”нинг айнан таълим соҳасига мўлжалланган енгил вариантидир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии