my5

Ёлғон хабар берган шахснинг ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 26.04.2018, 13:28
1308
Ёлғон хабар берган шахснинг ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шофиркон туман ИИБга, Гулистон МФЙ, Ундари қишлоғида яшовчи, 1972 йилда туғилган, туман почта бўлимида ишлайдиган Шарипов Бахтиёр Жамолович мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган темир сейф ичидан 500 АҚШ доллари, уч жуфт баҳоси 4.500.000 сўм бўлган тилла зираклар, уч дона баҳоси 3.300.000 сўм бўлган тилла узуги ва бир дона баҳоси 400.000 сўм бўлган тилла зирагини ўғирлаб кетганлигини билдирган эди.

Шофиркон туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида Шарипов Бахтиёр Жамолович била туриб қасддан жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлиги аниқланган ва унинг кўрсатмасига асосан ишга алоқадор бўлган 200 АҚШ доллари, бир дона сариқ металдан ясалган никоҳ узуги ва бир жуфт сариқ металдан ясалган зираклар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ўзининг уйдирмалари билан чалғитганлиги учун Шарипов Бахтиёр Жамоловичга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81