my5

Талончилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди

ЖИНОЯТ 26.04.2018, 13:33
1260
Талончилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди

Бухорода талончилик жиноятини содир этиб қидирувда бўлган шахс Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди.

"Ўтказилган “Қидирув” тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2017 йилнинг январ ойидан буён қидирувда бўлган, 1995 йилда туғилган Савильев Анатолий Александрович Россия Федерациясининг Санк-Петербург шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва Бухоро вилояти ИИБга қарашли 3-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган", - дейилган ИИБ хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81