my5

Бухорода фирибгар қурилиш ташкилоти раҳбарининг кирдикорлари ошкор этилди

ЖИНОЯТ 28.04.2018, 10:20
2506
Бухорода фирибгар қурилиш ташкилоти раҳбарининг кирдикорлари ошкор этилди

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Айрончи қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган, “Архитектор-Ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари Эгамов Аслиддин Бахриддинович, фуқароларни алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан уларнинг пул маблағларини қўлга киритишнинг янги усулини ўйлаб топди.

Шу мақсадда “Архитектор-Ҳамкор” номли хусусий корхонасини ташкил қилиб, фуқароларнинг ишончига кириш учун Бухоро шаҳар “31-ТВ” маъсулияти чекланган жамияти телевиденияси орқали мазкур корхона тўғрисида эфирга реклама берилишига эришиб, реклама учун тўланиши лозим бўлган 7.200.000 сўм пулларни бермасдан ўзининг дастлабки фирибгарлик жиноятига қўл уради.

Телевидение орқали ушбу қурилиш корхонасининг “қулай” хизматлари ва “таклиф”ларидан бохабар бўлган фуқаролар кўп вақт ўтмай корхона раҳбарига мурожаат қила бошлайдилар.

Бухоро шаҳар, Ифтихор кўчаси, 11-уйда яшовчи Мизроб Ачилов ҳамда А.Сомий кўчаси, 41-уй, 9-хонада яшовчи Иноят Пўлатовлар ҳам ушбу рекламага қизиқиб Аслиддин Эгамовга мурожаат қилиб доғда қолганлардан.

Корхона раҳбари уларга уй ёки бошқа биноларни қуриб беришини ваъда бериб, улар билан сохта шартномалар тузиб, ўзининг Самарқанд кўчаси, 86-уйда жойлашган офисида М.Ачиловдан 182.540.000 сўм ва И.Пўлатовдан эса 35.000.000 сўм пуллари қўлга киритишга муваффақ бўлади.

Уларга ваъда қилган қурилишларни тугатиб бермасдан пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган Аслиддин Эгамов, ҳаттоки, ушбу қурилишларда ёлланма ишчи сифатида ишлаган усталарнинг ҳам 33.000.000 сўмлик иш ҳақларини, бундан ташқари, қурилишда ишлатилган қурилиш моллари, асфальт, цемент каби қурилиш хомашёларини етказиб берган фуқароларни ҳам алдаб уларга кўп миқдорда моддий зарар етказиб, бир қатор фирибгарлик жиноятларини содир қилганлиги аниқланди.

Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Эгамов Аслиддин Бахриддиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1,3 ва 4-қисмлари, 228-моддаси 1,2 ва 3-қисмлари айблов эълон қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81