my5

Сергелида мудҳиш воқеа юз берди: 37 аёл ота-онасини пичоқлади

ЖИНОЯТ 29.04.2018, 15:31
5895
Сергелида мудҳиш воқеа юз берди: 37 аёл ота-онасини пичоқлади

Ота-она деган номни ҳар қанча улуғласак шунча оз. Ота-она фарзандини комил инсон қилиб тарбиялаш учун борини беради. Фарзандлар эса улғайгач, ота-онанинг хизматини адо этишади, кексалик ёшига етганларида уларга эҳтиром кўрсатишади ва эъзозлашади. Бироқ, жамиятимизда шундай инсонлар борки, улар инсонийлик қиёфаларини йўқотиб, ўз фарзандлик бурчларини унутиб, ота ва оналарини ҳақорат қилиб, уларга қўл кўтариб, айрим ҳолларда уларга тан жароҳати етказиб, ўлимларига ҳам сабабчи бўлмоқдалар.

Мана шундай фарзандлардан бири, шу йилнинг 28 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Спутник даҳасида яшовчи 1981 йилда туғилган М.М. оилавий жанжал оқибатида, ўз отаси Б.М.нинг қорин қисмига ҳамда онаси К.М.ни кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада ота ва она олган тан жароҳатлари натижасида касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Оқпадар фарзанд эса қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё садоқат - ё фалокат масаласидир”, деган сўзи қанчалик ҳақиқат эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81