my5

Қашқадарёда «Баркамол авлод» маркази раҳбари пора олаётганда ушланди

ЖИНОЯТ 29.04.2018, 20:53
2046
Қашқадарёда «Баркамол авлод» маркази раҳбари пора олаётганда ушланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори Ф. Норқобилов хизмат хонасида пора олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига кўра, у С. Ўткировани марказга инглиз тили тўгараги раҳбари сифатида ишга қабул қилиш учун 850 минг сўм талаб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди Ф. Норқобиловни тамагирлик йўли билан пора олганликда айбдор деб топди. Унинг озодлиги чекланди, қўшимча жазо тариқасида муайян ҳуқуқлардан ҳам маҳрум этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81