my5

Бухорода автомашиналарни тунаб юрган йигит қўлга олинди

ЖИНОЯТ 30.04.2018, 11:59
1430
Бухорода автомашиналарни тунаб юрган йигит қўлга олинди

Бухоро шаҳар “Ҳавзи бодом” кўчасида ички ишлар органлари ходимларини кўриши биланоқ ўзини панага урган 20 ёшли йигитчанинг ҳаракатлари ППХ батальони ходимларига шубҳа уйғотди.

Туннинг иккинчи ярмида бу йигитча нима қилиб юрибди?

Бу саволга аниқлик киритиш мақсадида ходимлар уни тўхтатиб Бухоро шаҳар ИИБга олиб келишганда ҳаммаси ойдинлашди. Унинг чўнтагидан автомашиналар эшигини очишга мўлжалланган қўлбола матоҳ чиқди.

Йигитча 1998 йилда туғилган Ж.Амон бўлиб, ўзининг амалга ошириган бир қатор қилмишларини фош этиб қўйди.

Жумладан, “Ҳавзи бодом” кўчасида қаровсиз қолдирилган “Жигули” русумли автомашина ичидан 900 минг сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб олганлигини тан олди.

Тунги вақтда йигитчанинг ҳаракатларидан шубҳаланган ходимлар унинг навбатдаги шум ниятини амалга оширишига халал бердилар.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, бу йигитча қонун олдида жавоб бериши тайин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81