my5

Самарқандда ИИБ ходими 6 йилга қамалди

ЖИНОЯТ 30.04.2018, 14:18
2005
Самарқандда ИИБ ходими 6 йилга қамалди

Самарқанд туманида гумондордан пора олган ички ишлар ходими 6 йил озодликдан маҳрум этилди.

ИИБ ходими ўз кабинетида хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда қонунга хилоф равишда 300 АҚШ долларини олаётган пайтда “тумшуғидан илинди”,деб ёзади “Зарафшон” нашри.

Жасурбек (исми ўзгартириб келтирилган) 2017 йил июлида йўлда велосипедда кетаётган болани автомобилда уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган жиноятчини топиши керак эди.

Гумондорлар орасида “Газ-2788837” русумдаги автомобиль эгаси Учқун (исми ўзгартирилган) ҳам бўлган.

ИИБ ходими “келишолсак, тергов-суриштирув ҳужжатларини қайта ёзиш ҳисобига сизни жиноий жавобгарликдан озод қилиш мумкин”, деб 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.

Учқун “нимага энди емаган сомсага пул тўлашим керак экан”, деган фикрга бориб, тегишли идораларга мурожаат қилишга аҳд қилган, деб ёзади мақола муаллифи.

Суд порахўр ИИБ ходими устидан тегишли моддаларига кўра 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 6 йил қамоқ жазосини қўллади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81