my5

Сирдарёда Миллий гвардия йигитлари ўғирликни фош этди

ЖИНОЯТ 30.04.2018, 22:04
4944
Сирдарёда Миллий гвардия йигитлари ўғирликни фош этди

2018 йил 28 апрель куни ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тунги хизматни олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти 86528-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси томонидан қўлида қоп бўлган шубхали шахс тўхтатилган. Унинг шахси аниқлаштирилганда 1990 йилда Бахт шаҳрида туғилган, фуқаро Л.У. эканлиги маълум бўлган.


У сўров жараёнида Гулистон шаҳар 3-мавзесида жойлашган озиқ-овқат махсулотларини совутиш ва сақлашга ихтисослашган “Грин лайн” МЧЖ биносига деразани бузиш йўли билан кириб, у ердаги сақланаётган пулларни ўғирлаб кетаётганлигини ва бу ишидан пушаймонлигини билдирган.

Фуқаро Л.У томонидан “Грин лайн” МЧЖ дан ўғирланган пуллар саноқдан ўтказилганда, қопда ҳар хил купюрадаги жами 37 300 200 сўм пул маблағлари мавжудлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81