my5

Самарқандда 6 ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлган энаганинг кирдикорлари ошкор этилди (видео)

ЖИНОЯТ 01.05.2018, 12:45
9558
Самарқандда 6 ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлган энаганинг кирдикорлари ошкор этилди (видео)

Самарқандда мудҳиш воқеа юз берди. 6 ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлган энаганинг кирдикорлари ошкор этилди.

Воқеа бундай бўлган: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 53 уйда доимий рўйхатда турган 32 ёшли фуқаро Умида Очилова шаҳардаги “Меҳнат” МФЙ, Гаспарали кўчаси, 178-уйда ўзгаларнинг фарзандларига энагалик қилиб пул топиб келган.

Унинг бу фаолияти Пайариқ туманида яшовчи, енгил ҳаёт тарзини танлаган Озода Пармановага жуда қўл келади.

Танлаган ҳаёт тарзига ҳалақит бериб келаётган жигарбандини ойига 600 000 минг сўмдан бериб туришни ваъда қилиб, хорижга чиқиб кетади.

Сўнгги ойларда белгиланган пул келавермагач, Умида Очилова 6 ёшни қарши олаётган қизчадан барча аламини олади.

Энага қизчани уриб, дўппослаб, қийноқларга солади. Бу қийноқларга қизча бардош беролмай, вафот этади.

Умида Очилова ҳамда турмуш ўртоғи Меҳрож Очилов қарамоғидаги қизчанинг жасадини яширинча кўмиш пайига тушади. Шунда улар “Юқори Туркман” қишлоғи қабристонининг қоровули ёнига бориб, жой сўрайди.

Эру хотиннинг ҳаракатларидан шубҳаланган қоровул ва “Юқори Туркман” МФЙ раиси ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беради.

"Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Умида Очилованинг қарамоғида Севинч Сайдуллаевадан ташқари ҳам болалар бўлган. Уларга ижарада турган уйида қараб келган, бунинг эвазига 600-700 минг ҳақ олиб келганлиги, лекин уларга тегишли қаров берилмагани аниқланган", - дейди Самарқанд вилояти ИИБ терговчиси Жавлон Назаров.

Экспертиза хулосаларига кўра, қизчанинг бошининг пешона, юз, бурун, энгак соҳаларида шилинмалар, ўнг кўз атрофида қонталаш, бошининг энса ва пешона соҳасида эзилиб йиртилган яралар, иккала сон, болдир оёқ, кафтининг умумий юзаси 36% 2-3 даражали куйиш жароҳатини олган.

Шунингдек, Сайдуллаева жуда озғин бўлиб, 40 кун давомида етарли даражада овқат емаганлиги, марҳума куйган танасига кийимлари ёпишиб кетгани аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида энаганинг қилмиши юзасидан очиқ суд мажлиси бўлди. Муҳокамлар чоғида гувоҳларнинг кўрсатмалари, жиноятчининг сўзлари тингланди.

Марҳума Севинч Сайдуллаеванинг онаси Озода Парманова жигарбандининг судида иштирок этмади. Жабрланувчи сифатида Севинчнинг тоғаси қатнашди.

Ҳар ким қилмишига яраша жазоланади. Умида Очилова томонидан содир этилган жиноят ҳам жазосиз қолмади.

Эътиборингизга, "Севимли" телеканалининг Замон информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81