my5

Тошкент вилоятида ​қалбаки пул тайёрлаган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 01.05.2018, 15:50
1733
Тошкент вилоятида ​қалбаки пул тайёрлаган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 2018 йил 7 март куни, номаълум шахс 50500 сўмлик савдо қилиб тўлов учун 50 минг сўмлик купюра ўтказганида, сотувчи ушбу берилган 50 минг сўмлик купюра ҳақиқий эканлигига шубҳа қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"Кўрилган чоралар натижасида ушбу купюраларни замонавий техника қурилмаларидан фойдаланиб, Тараққиёт кўчасида яшовчи З.Илҳомиддинов томонидан тайёрланганлиги аниқланиб ушланган", - дейилган хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81