АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонлик сайёҳ Берунийдан Самарқандгача пиёда келди

'Қорақалпоғистонлик сайёҳ Берунийдан Самарқандгача пиёда келди'ning rasmi

Равшан Яхшимуродов роппа-роса 1 ой олдин Ислом Каримов хотираси учун 1200 км йўлни босиб ўтиш истаги борлиги ҳақида хабар қилган эди.

Ваъдага биноан 42 ёшли компьютер устаси Равшан Яхшимуродов ўзи яшаб турган жойдан Самарқандгача марафон уюштирди. 2018 йилнинг 30 апрел куни йўлга чиққан сайёҳ, бугун Самарқандга етиб келди. Эрта тонгда Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

— Биринчи Президентимизга ҳурматим жуда баланд, унинг хотирасига ҳурматимни изҳор этишни хоҳладим. Ўзим Беруний туманидаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида техник ходим бўлиб ишлайман. Мустақиллигимизнинг асосчиси Ислом Каримовнинг барча асарларини ўқиб чиққанман. Энди Тошкентга бориб, юртбошимиз таҳсил олган иккита олий даргоҳга бораман, - дейди Равшан Яхшимуродов.

Равшан Яхшимуродов кунига 72-75 км йўл юрган. Ўзи билан олиб юрган палаткани очиб, дуч келган жойда тунаб қолган. Хоразм ва Бухоро чўлларини пиёда босиб ўтди. Самарқандгача 3 та оёқ кийими йиртилган.

Эндиликда Равшан Яхшимуродов йўл-йўлакай кўрган-кечирганларини, сафар таасуротларини китоб қилиб ёзишни ният қилаяпти.

Пиёда юрган сайёҳ Жиззахга йўл олди. Пойтахтда эса саёҳати якунланади.

    Бошқа янгиликлар