АсосийDunyo

КХДР телевидениеси мамлакат терма жамоаси ЖЧ гуруҳ босқичидан чиқди дея хабар берди

КХДР  телевидениеси Бразилияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида мамлакат терма жамоаси гуруҳ босқичида ғалаба қозонди, дея хабар берди.

Youtube’га жойланган хабарга кўра, КХДР терма жамоаси гуруҳ босқичида Хитойни 2:0, Японияни 7:0 ва АҚШ терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Плей-оффда эса улар Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Аслида эса КХДР терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқолмаган ҳам.  Улар саралаш баҳсларининг  учинчи босқичида Япония ва Ўзбекистон терма жамоаларидан мағлубиятга учраб, ЖЧдан маҳрум бўлишган эди.

Шунингдек, бир қатор ғарб ОАВлари ушбу видео соҳта бўлиши мумкинлигини қайд этишди. 

    Бошқа янгиликлар