Sevimli

Аргентинада терма жамоа мағлубиятидан сўнг оммавий тартибсизликлар кузатилди

ДУНЁ 14.07.2014, 12:23
Аргентинада терма жамоа мағлубиятидан сўнг оммавий тартибсизликлар кузатилди

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2014 финал учрашувидаги мағлубиятидан сўнг мамлакат пойтахти Буэнос-Айресда оммавий тартибсизликлар кузатилди. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда.

Тартибсизликлар оқибатида 7 киши яраланди, 40 нафардан ортиқ киши ҳибсга олинган. 

Тартибсизликлар якшанба куни кечаси бошланган. Нашрнинг хабарига кўра, аввалига ўн минглаб мухлислар терма жамоанинг муваффақиятли иштироки ва Лионел Мессининг жаҳон чемпионати энг яхши футболчиси бўлганини  нишонлаш учун шаҳар кўчаларига чиқишган. Аммо, бироздан сўнг тажавузкорона руҳда бўлган футбол фанатлари тартибни назорат қилиб турган полиция ходимларига тош ва бошқа буюмлар улоқтириб, таетрга ҳужум уюштиришди. Шундан сўнг полиция ходимлари куч ишлатишга мажбур бўлишган.  Тўқнашув оқибатида 7 нафар полиция ходими яраланди, 40 нафар тартиб бузарлар эса қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ финал учрашувида Аргентина Германия терма жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Ягона голни 113 дақиқада Марио Гётце киритди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси