Sevimli

Шакира: “Мен Пикени овута оламан”

ШОУ-БИЗНЕС 14.07.2014, 14:54
Шакира: “Мен Пикени овута оламан”

Куни кеча Бразилиядаги “Маракана” стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионати ёпилиш маросимида колумбиялик машҳур хонанда Шакира қатнашди. 

Маросимдан аввал Шакира жаҳон чемпионати унинг ҳёатини ўзгартириб юборганини тан олди. 
“Мен муҳаббатимни жаҳон чемпионатида учратганимни ҳеч қачон унутмайман. Агар у бўлмаганида, ўғлим Милан ҳам бўлмасди”,-деди Шакира. 

Қайд қилиб ўтамиз, Шакира ва унинг севгилиси испаниялик футболчи Жерар Пике 2010 йилги Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида танишишган. Ўшанда Шакира мусобақанинг расмий мадҳияси - Waka Waka Times for Africa қўшиғини ижро этган.  Илк бор Шакира  2006 йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ёпилиш маросимида қатнашган эди. Жорий йилги ЖЧ Шакира учун учинчиси бўлди. 

Шунингдек, хонанда Пикенинг Испания терма жамоасининг омадсиз иштирокига муносабати ҳақидаги саволга - “мен Пикени овута оламан”,-дея жавоб қайтарди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси