Sevimli

iPhone 6 кейинги йил сотувга чиқади

HI-TECH 15.07.2014, 11:47
iPhone 6 кейинги йил сотувга чиқади

АҚШнинг Apple компанияси  iPhone 6 смартфонининг экрани 4,7 дюмли моделини жорий йили сотувга чиқаради, экрани 5,5 дюмли модели эса кейинги йилдагина савдо расталарида пайдо бўлиши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, компания катта экранли модели учун корпус ва экранлар ишлаб чиқариши билан муаммога дуч келган.

Нашрнинг ёзишича, муаммо 4,7 дюмли экранлар ишлаб чиқарилишида кузатилган. Экран ён томонлари сенсорли сезувчанлиги юқори даражада бўлмаган. Шу туфайли 5,5 дюмли экранларнинг ишлаб чиқарилиши кечикиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида тайванлик актёр ва хонанда Жимми Лин Wiebo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида iPhone 6 смартфони суратини жойлаган.

Ўтган йили Жимми Лин ҳали тақдим этилмаган iPhone 5с смартфони суратини тақдим этган эди. Шу сабабли у чоп этган сурат бошқа аноним манбаларнинг хабарларидан  кўра ишончлироқ экани айтилмоқда.  

Шарҳлар