АсосийJamiyat

Китобда 206 хонадон селдан жиддий зарар кўрди (фото)

'Китобда 206 хонадон селдан жиддий зарар кўрди (фото)'ning rasmi

Китоб туманида 13 майдан 14 майга ўтар кечаси кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юзага келиб, тумандаги Жиллисув, Боғибаланд, Анорзор, Макрид, Аёқчи маҳаллалари аҳолисига жиддий зиён етказди.

Маълумотларга қараганда, Жиллисув маҳалласидаги 112 хонадон селдан зарар кўриб, шундан 7 хонадон уйлари яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган. Боғибаланд маҳалласидаги 15 хонадон, Анорзор маҳалласидаги 3 хонадон селдан талофат кўрган. Макрит қишлоғида 36, Аёқчи қишлоғида эса 40 та хонадон жиддий зарар кўрган.

Тошқин қишлоқларни боғловчи 12 та кўприкни ювиб кетган. Автомобиль йўлларига ҳам жиддий зиён етганлиги учун транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Булардан ташқари, аҳолига тегишли айрим транспорт воситалари ҳам ном-нишонсиз йўқолиб қолгани айтилмоқда.
Сел оқими аҳоли хонадонлари парваришланаётган 120дан чорва молларини оқизиб кетган.
Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълмот йўқ.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, айни пайтда маҳаллаларда селдан зарар кўрган хонадонлар оилалари вақтинча бошқа жойларга кўчирилиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Табиий офат оқибатларини бартарф этишга Қашқадарё вилоятининг ҳудудий FVDT хизматларидан 81 киши, 5 та техника жалб қилинган.


    Бошқа янгиликлар