sevimli
Sevimli

Фарғона вилоятида 12 та янги хорижий корхона ишга тушди

ЖАМИЯТ 15.07.2014, 12:08
Фарғона вилоятида 12 та янги хорижий корхона ишга тушди

Фарғона вилоятида хорижий инвесторлар иштирокидаги 127 корхона фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 12 янги хорижий корхона ташкил этилиб, 1 минг 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди, дея хабар беради ЎзА. 

Данғара туманида юздан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу корхоналар томонидан 103 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Музаффар ТЕХ” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида 2013 йилда 7 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилиб, 828 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилда экспорт ҳажмини 1 миллион долларга етказиш ражалаштирилган. 

“Вентус Альянс плюс” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган қуруқ мевага Европанинг ўндан зиёд мамлакатларидан буюртмалар келиб тушаётгани диққатга сазовор. Жорий йилнинг ўтган даврида корхона ёрлиғи туширилган 24 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 

Шарҳлар