Sevimli

Ўзбекистонда давлат музейларига бепул кириш кунлари белгиланди

ШОУ-БИЗНЕС 15.07.2014, 14:14
Ўзбекистонда давлат музейларига бепул кириш кунлари белгиланди

Ўзбекистонда  ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари болаларнинг республика давлат музейларига бепул кириши кунлари этиб белгиланди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури 9-банди ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига халқимизнинг  бой миллий мероси ва тарихий ўтмишини ҳурмат қилиш ва эъзозлашни сингдириш ҳамда аҳоли дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлда “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан Ўзбекистондаги идоравий бўйсунишидан қатъий назар барча давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари болаларнинг республика давлат музейларига бепул кириши кунлари этиб белгиланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси