“Ўзбеккино”нинг фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига раис этиб тайинлангани ҳақида хабар берилди...
Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратишдир. Шунингдек, Ўзбекистон кино санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этишни ташкиллаштириш ҳам асосий вазифасидир. Кино соҳасида ижтимоий маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш билан ҳам шуғулланадиган уюшма раҳбаридан ижодий янгиликлар кутиб қоламиз.