13

Бахтни ҳис қилиш, ҳақиқатни англаш учун вақт керак

МУТОЛАА 30.05.2018, 12:14
6142
Бахтни ҳис қилиш, ҳақиқатни англаш учун вақт керак

Ҳаёт кутилмаган туҳфалари ва таклифлари билан инсонларни синайди. Бахтни ҳис қилиш, ҳақиқатни англаш учун вақт кераклигининг ҳикмати шунда. Фурсат етиб англайсиз...

ТЎРТИНЧИ ҚИЗ

«Мен ўзимни учаётгандек ҳис қилдим. Йўқ, қўлларим қанотга айланмаган, қизим қанотим бўлиб қолган.

— Бунча ақлли қиз бўлмаса, исми нима экан?

— Робия, — қизалоғимни бағримга тортдим.

— Тўртинчи қизингизми? — аёл қўлларини биз томон узатиб, қизимнинг юзларидан силаб қўйди.

— Ҳа, тўртинчи, — дея ақллигинамнинг сочларидан ўпдим.

— Ўшанда гапларингизга фаришталар омин деган экан, — дедим туғруқхонага ширгуруч пишириб келган қайнонам аҳволимни сўраши билан.

— Қизимиз Робия ҳам ҳамманинг меҳрини қозона оладиган, сиз билан ўғлимга раҳмат олиб келадиган фарзанд бўлсин, — дея у киши чақалоқни қўлларига олди.

— Одоби ўзидек чиройли экан, — ёши каттароқ аёл шундай дея суҳбатга қўшилди-ю, Робияни дуо қилди».

— Ўқитувчилар сизни жуда мақташди. Шунча билим билан ўқишга кеч кирганингиз қизиқ, — деди у синовчан боқиб.

— Нақ беш йил олдин шу университет томидан йиқилганман, — ҳазил аралаш жавоб қилдим.

— Демак, анча таёрлангансиз. Энди беш йиллик тажрибага эга абитуриентнинг билимлари бекор кетмаслиги керак, вақтида фойдаланиш лозим, — у столни чертди.

— Ғафур, жуда баланд дорга осилгансан, — устозим бир куни мени қайғуриш асносидаогоҳлантирди. — Биринчи йил ўқишга киришинг керак, шунинг учун нимадир қилиш шарт.

Робияга ҳомиладорлигимдаям қайнонам шу шифохонада даволанаётганди. Ўшанда Робия исмли ҳамширага меҳри тушганди. Бир куни кўргани келсам, уни мақтай кетди.

— Қиз чақалоқ туғилса, Робия қўямиз исмини, — деди ҳавасманд қайнонам.

Индамай қолдим, аммо қайнонам хафа бўлганимни сезмади. У Робияхонинг қўли енгил ҳамширалиги, ҳар доим каттаю кичикка ёрдам бериши, катта ёшлиларни ўз онасидек парваришлаши ҳақида тинмай гапиришда давом этарди.

Мен ўғил кутаётгандим. Ичимдаги хавотир туфайли УЗИга тушишга шошмаётгандим.

Ой куним етиб, доялар «Ҳолва муборак» деганида қайнонамни ёмон кўриб кетдим.

Туғруқдан кейин анча пайт тушкун ҳолатда юрдим. Тўққиз ой кутганим ўғил фарзанд эмаслиги мени ўкситарди. Бора-бора эримнинг «Бизни жаннатий қилади қизларимиз», дея болаларимизни эркалашлари, чақалоқ ва унинг атрофида парвона қизалоқларимнинг ширин қилиқлари тушкунликни булутдек тарқатди.

Бугун қайнонамнинг шифохонадан чиқишини кутиб ўтирар эканмиз, тўрт яшар қизимиз укаси ўйинқароқлик билан отиб юборган ялтироқ қоғозларни йиғиб, чиқинди челакка ташлаб келди.


ТАКРОРЛАНМАГАН ИМТИҲОН

«Имтиҳонлар тугаб, охирги «5» синов дафтарчасига қўнган, елкамдан тоғ ағдарилган. Хушкайфиятда университет ҳовлисида турарканман мени факультет декани чақираётганини эшитиб, шошиб қолдим. Хонасига кирганимда доим қош-қовоғи уюб юрадиган деканимиз мени фавқулодда очиқ чеҳра билан қарши олди. Ҳатто, ўтириш учун ўриндиқни кўрсатди. Қизиқ?!

Хаёлимда орзуга чўмилган хаёллар айлана бошлади. Менга бирор иш таклиф қилмоқчи шекилли. Лекин декан билдирган таклифни иш деб бўлмасди. Бу ғирт кўзбўямачилик!

...Беш йил олдин лицейни тугатаётганимда ҳамма мени ўқишга, албатта, киради, дерди. Математика фанини ўзлаштиришга қийналаётган тенгдошларимга дарс ҳам ўтардим. Бу билан билимим мустаҳкамланиб борарди. Ҳужжат топшириш учун пойтахтга бир гуруҳ ўқувчилар репетиторимиз бошчилигида келдик.

Имтиҳон олдида минг билимингизга ишонманг, хасга ҳам, чўпга ҳам ёпишасиз. Буни абитуриентлар яхши тушунишади. Мен ҳам бошқа курсдошларим каби ўқитувчимиз топиб келган «шпаргалка»дан фойдаланишга кўндим.

Имтиҳон куни эса йил давомида тўплаган билимларимни синовдан ўтказишимга фурсат ҳам бўлмади. Бошланиши билан қўлга тушдим. Бизга тайинланган назоратчи қаттиққўлгина экан, тест саволлари варақасини олиб қўйди — ўқишдан йиқилдим.

Алам устида тўрт йил ўқишга умуман топширмадим. Ўқитувчим бизни чалғитганидан жаҳлим қаттиқ чиққанди. Бешинчи йил синглимни ўқишга тайёрлаш асоносида дарсликлар, тестларга кўз югуртирдим. Синглим «Агар сенга бошингни қотирмасдан ўқишга кириш йўлини таклиф қилишса, рози бўлармидинг?» деган саволимга йўқ дея қатъий жавоб бергач, адолатсизликка рози бўлиб, ўзим хатога йўл қўйганимни тушуниб етдим.

Бугун деканимизнинг «Абитуриет бўлиб имтиҳонда қатнашасан» дегани мен учун синовли таклиф эди. Қани, пул учун ноҳақликка розимисан деган тақдирнинг таклифи. Албатта, ЙЎҚ!»

Шоира ШАГИАІМЕДОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11