my5
Sevimli

Хоразмлик абитуриент кириш имтиҳонларида 300 балл тўплади

ЖАМИЯТ 08.08.2014, 14:35
Хоразмлик абитуриент кириш имтиҳонларида 300 балл тўплади

Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиалига ўз ҳужжатларини топширган ҳамюртимиз Иқлима Комилова кириш имтиҳонларида қўлга киритиш мумкин бўлган максимал 300 баллни қўлга киритди.

Университет сайтида берилган маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич аввал ҳеч қачон кузатилмаган. Иқлима Комилова математика, информатика ва рус тили фанлари бўйича ҳар биридан энг максимал баллни тўплаган.

Айни дамда мандат комиссиясининг қарори эълон қилинмаган бўлсада, И.Комилова университетнинг амалий математика факультети талабалари орасида биринчилардан бўлиб ўрин олади, деган умиддамиз.

Иқлима Комилова Хоразм вилоятида дунёга келган, 10 ёшида ота-онаси билан Тошкентга келган. Мактабни тамомлагач, International House-Tashkent академик лицейини қизил диплом билан тамомлаган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси